Ўзбек адабиёти

Jump to navigation Jump to search

Қадимги Ёдгорликлар

Милодий 7 асргача

„Авесто“ — жаҳон маданиятининг, жумладан, Марказий Осиё ва Эрон халқлари тарихининг қадимги ноёб ёдгорлигидир. Зардуштлик эътиқодига амал қилувчиларнинг муқаддас китоби сифатида Ягона Тангрига топиниш шу таълимотдан бошланган. Бу китоб таркиби, ифода услуби ва тимсоллар тизими билан адабий манбаларга яқин туради. „Авесто“да тилга олинган жой номлари (Варахша, Вахш)дан келиб чиқиб, унинг Амударё соҳилларида яратилгани аниқланган. Шу асосда унинг ватани Хоразмдир деган қараш мавжуд.
Монийлик қадимги туркий халқлар эътиқодида алоҳида оқим бўлиб, „Хуастуанифт“ („Монийлик тавбаномаси“) унинг назарий манбаси ва диний ёдгорлигидир. Бу ёдгорлик 5-6 асрларда қадимги уйғур қавмларида шаклланган.
Ўрхун-Энасой обидалари 5-7 асрларда қадимги турк тилидаги ва ёзувидаги тарихий ёдгорлик сифатида қадрли. Мўғулистондаги Ўрхун ва Жанубий Сибирдаги Энасой дарёлари соҳилларида топилгани учун ҳам шундай номланган. Мўғулистондан Шимолий денгизларгача, Уралдан Сахалинга қадар давом этган ҳудудда шу ёзувдаги ёдномалар учрайди. Шимолий Кавказда 15 асрда ҳам Ўрхун ёзувидан фойдаланилган. Ўзбекистон ҳудудида (Фарғона, Сурхондарё в.б. жойлар) дан 20 дан ортиқ туркий-рун ёзуви ёдгорликлари топилган.

8-13 асрлар

Илк турк мутасаввифи, яссавийлик (жаҳрийлик) тариқатининг асосчиси, орифона шеърият бошловчиси. 11 асрнинг сўнгида Сайрам қишлоғида Шайх Иброҳим оиласида туғилган. Шайх Арслонбобдан таълим олган. Бухорода Юсуф Ҳамадонийга учинчи халфа бўлган, шайхликни Ҳамадонийнинг тўртинчи халфаси Абдухолиқ Г`иждувонийга топшириб, Яссига қайтган. Олтмиш уч ёшида чиллахона қаздириб, „буюк турк пири оламдан этакни силккан“ (Алишер Навоий).
„Ўғузнома“ достони туркий халқларнинг китобий эпосларидан биридир. Туркий халқлар тарихида иккита китобий достон бўлиб, „Дада қўрқут китоби“ ва „Ўғузнома“дир.
Маҳмуд ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ал–Қошғарий, қомусий олим, фиқҳ ва ҳадис илмининг билимдони. Қошғарда туғилган (санаси номаълум), қорахонийлар давлатининг пойтахти Боласоғунда яшаган. „Девону луғотит-турк“ асари (1068) билан туркшунослик фанига асос солган. „Девон“да тилга олинган „Жавоҳирун-наҳви фи луғатит-турки“ („Туркий тилларнинг наҳв қоидалари“) асари бизгача этиб келмаган.
Илк турк достоннависи Боласог`унда туғилган, қорахонийлар саройида хизмат қилган. Ҳижрий 462 (м.1069-70)да ёзиб тугалланган „Қутадг`у билиг“ („Саодатга бошловчи билим“) асари қорахонийлар давлатининг мустаҳкам қарор топишига хизмат қилган низомномадир. Уч нусхаси (Вена, Қоҳира ва Наманган) мавжуд. Нисбатан тўлиғи Наманган нусхаси бўлиб, 1923 йили Фитрат томонидан қўлга киритилган, у О`Р ФА ШИ да сақланади. 6329 байтдан иборат, маснавий (яъни арузнинг „мутақориби мусаммани маҳзуф“) вазнида ёзилган
Адиб Аҳмад бинни Маҳмуд Югнакий, йирик адиб, ҳадисшунос ва таълимий дидактик адабиёт намояндаси.
Йирик адиб ва диншунос. Хоразмнинг Работи Ўғуз қишлоғида туғилган, у ерда қозилик қилган. Мўғул истилоси даврида яратилган бирдан-бир йирик асар „Кисасул-Рабғузий“ муаллифи. Асар мўғул ҳукмдори Тўқбуғанинг топшириғи билан ҳижрий 710 йилда (мил. 1310 йил) ёзилган..

Ўзбек Мумтоз Адабиёти

(ХИВ Аср-ХИХ Асрнинг Биринчи Ярми)

Темурийлар даври адабиёти (14-15 асрлар)

Темурийлар даври адабиёти (14-15 асрлар)

Ўзбек мумтоз адабиётининг истеъдодли вакилларидан бири. Хоразм яқинидаги Қамишли қишлоғида туғилган. Олтин Ўрда давлатининг пойтахти Сарой шаҳрида яшаган, ҳаётининг сўнгги йилларини Мисрда ўтказган ва у ерда вафот этган.
15 аср ўзбек шеърияти такомилида ўзига хос ўринга эга, катта истеъдод соҳиби, „Маликул-калом“ (Навоий), туюқ жанрининг устаси.
Истеъдодли шоир, темурийлар даври адабиётининг йирик намояндаси. Хоразмий — шоирнинг адабий тахаллуси, исми ва ҳаёти воқеалари маълум эмас. Биргина асари „Муҳаббатнома“ (1353) Сирдарё бўйларида ёзилган ва Олтин Ўрда ҳукмдорларидан Муҳаммад Хўжабек (Олтин Ўрда хони Жонибекнинг ўғли)га бағишланган.
Таниқли шоир ва давлат арбоби. Ҳирот яқинида туғилган. 1469 йилдан умрининг охиригача Хуросон подшоҳи. Унинг ҳукмдорлиги йилларида иқтисодий ва маданий ҳаёт яхшиланган. Навоийнинг мактабдош дўсти ва ҳомийси.
Улуғ ўзбек шоири, мутафаккири ва давлат арбоби. Ғарбда чиғатой адабиётининг буюк вакили деб қаралади, шарқда „низоми миллати ва д-дин“ (дин ва миллатнинг низоми) унвони билан улуғланади.
Улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби; марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчиси.
Мумтоз шеъриятда ғазал жанрининг тараққиётига ҳисса қўшган шоир. Балх шаҳрида яшаган, яссавийлик тариқати шайхларидан Исмоил отанинг ўғли. Мирзо Улуғбек саройга бир қанча шоир ва олимларни таклиф этганда, улар орасида Атойи ҳам бор эди.
15 аср шеъриятининг истеъдодли вакилларидан бири. Мумтоз адабиёт тараққиётида ғазалгўй ва қасиданавис шоир сифатида машҳур. Моварауннаҳрда туғилган, ҳаётининг асосий қисмини Самарқандда Шоҳруҳ Мирзо ва Улуғбек саройида ўтказган.
Ўзбек мумтоз шеъриятининг таниқли намояндаси, 1403-04 йилларда туғилганлиги тахмин қилинади. Темурийлар хонадонининг вакилларидан бири.

16 аср-19 асрнинг биринчи ярми

Таниқли ўзбек шоири, давлат арбоби, ўзбекхонлар сулоласининг асосчиси, „ҳазрати имомуз-замон халифатур-раҳмон“ (замона имоми ва халифаси) унвонига эришган.
Ўзбек эпик шеърияти тараққиётида из қолдирган истеъдодли шоир, Шайбоний саройида „амирул-умаро“, „маликуш-шуаро“ унвонларини олган.
Таниқли шоир, давлат арбоби, тасаввуф адабиётининг намояндаси. Бухорода туғилган, Шайбонийхоннинг жияни. Бухоро хони сифатида (1533—1539) мамлакатда ободончилик ва маданий-маърифий ишларни юксалтирган.
Машҳур адиб, тарихчи олим ва давлат арбоби, туркий халқлар шажарасининг яратувчиларидан. Абулғози Баҳодирхон Хива хони Арабмуҳаммад оиласида (1603) туғилди. Ўн уч ёшлигидан (1616) бошлаб, тож-тахт учун курашларда иштирок этган. Абулғози 1644 йилда Хоразм тахтини эгаллайди, 20 йил ҳукмронлик қилади, 1644 йил апрелда вафот этади.
Йирик ўзбек адиби, тасаввуф адабиётининг намояндаси. Самарқанднинг Минглар қишлоғида (1644) туғилган. Ўн ёшларида Бухорога ўқишга боради, 25 ёшида Бухоро божхонасида божгир бўлиб ишлайди. Кейинроқ Шайх Наврўз қўлида 12 йил таҳсил олади. 1721 йилда Сурхондарё Вахшиворда вафот этади. Қабри ўша ерда.
Улуғ ўзбек шоири, тасаввуф адабиётининг етук намояндаси Бобораҳим Машраб Мулла Вали оиласида (1653) дунёга келган. Мулло Бозор Охунд қўлида ўқийди. 1665 йилда Қашқарга Офоқ Хўжа ҳузурига бориб билимини янада чуқурлаштиради. 1673 йилдан бошлаб умрининг охиригача қаландарларча ҳаёт кечиради. Балх ҳокими Маҳмуд Қатағон томонидан (1711) дорга осилади.
Таниқли ўзбек шоири, лиро-эпик шеърият тарраққиётида алоҳида ўринга эга. Хоразм (1701)да туғилди. Ижодий меросидан лирик шеърлари ва „Ҳусну Дил“ достони етиб келган. Шеърлари „Ғазалиёт ва мухаммасоти Нишотий“, „Баёзи мутафарриқа“, „Баёзи мажмуаи аш`ор“ каби манбаларда жамланган. Муҳаммад Юсуф Чокар томонидан кўчирилган девони (1903) ЎР ФА ШИ да (инв.1197, 7013,1117, 1027, 7054) сақланади.
Истеъдодли шоир, тасаввуф адабиётининг йирик намояндаси. Хўжаназар Ғойибназар ўғли Чимёнда (1704) туғилган. Насл-насаби ўшлик бўлиб, отаси Ғойибназар Шарқ оламида машҳур қашқарлик Офоқ Хожанинг муриди бўлган. Ҳувайдо дастлаб Чимёнда, кейин Қўқон мадрасаларида таҳсил олди. Чимёнда (1780) вафот этган, қабри ўша ерда.
Истеъдодли адиб, достончилик тараққиётида алоҳида ўринга эга. Хивада туғилган, Хива ва Бухоро мадрасаларида таълим олган. Мунис ва Огахийнинг „Фирдавсул-иқбол“, Баёнийнинг „Шажарайи Хоразмшоҳий“ асарларида фикрлар бор.
Йирик ўзбек шоири, тарихнавис, давлат арбоби Шермуҳаммад Мунис Хива яқинидаги Қийт қишлоғида Авазбий мироб оиласида (1778) туғилди. 1800 йилда отаси ва оға-инилари вафот этади. Хоразмда Авазбий иноқ, ва унинг ўғли Элтузархон даврида яшади, саройда бош мироб вазифасини бажарди. Мунис „Фирдавсул-иқбол“ номли тарихий асарини Элтузархоннинг таклифи билан ёзишни бошлайди. Унда қадимий тарихдан бошлаб 1813 йилгача бўлган воқеаларни ёзиб қолдиради. Асарни Огаҳий якунлайди. Мунис 51 ёшида вабо касалидан вафот этади.
Атоқли шоира, ўзбек шоирлари мураббийси Жаҳонотин Увайсий Марғилонда туғилган. Отаси Сиддиқ бобо икки тилда шеърлар ёзган. Онаси Чиннибиби отинойи бўлиб, акаси Охунжон ҳофиз сифатида машҳур эди. Увайсийни Ҳожихон исмли косибга узатишган, бироқ шахсий ҳаёти қувончли кечмаган. У Нодира билан ҳамдардликда Қўқонда хон саройида яшай бошлайди. 65 ёшлигида Марғилонда вафот этади.
Йирик ўзбек шоири, адабий мактаб асосчиси, тарихнавис ва давлат арбоби. Амирсаид Муҳаммад Умархон Қўқонда туғилган, Қўқон хони Олимхоннинг укаси. Давлат арбоби сифатида Марғилон ҳокими (1807—1810), Қўқон хони (1810-22) бўлган. 1808 йилда Андижон ҳокими Раҳмонқулибийнинг қизи Моҳларойим (Нодира) га уйланган. „Девон“ тартиб берган, „Умарнома“ достонининг муаллифи. Асарлари турли баёзларда ҳам эълон қилинган, унинг торшириғи билан „Муҳаббатнома“ мажмуаси тартиб берилиб, Усмонли халифаси Махмуд ИИ га тортиқ қилинган.
Таниқли шоира, давлат арбоби. Асл исми Моҳларойим, Андижон ҳокими Раҳмонқулибий оиласида дунёга келди. 1808 йилда ўша пайтда Марғилон ҳокими бўлган Амир Умархонга турмушга чиқади. 1810 йилда акаси Олимхон ўрнига тахтга чиққан Умархон билан Қўқонга келади. 1822 йил Умархоннинг фожеали вафотидан сўнг ўғли Маъдалихон билан бирга Қўқон хонлигини бошқаради. Мадраса, масжид, карвонсаройлар қурдиради. Илм аҳлига раҳнамолик, фақирларга ҳомийлик қилади. 1842 йил Бухоро хони Амир Насруллоҳ томонидан қатл этилади.
Таниқли ўзбек адиби, ўзбек адабиётида сатирик мактаб яратувчиларидан бири. Ўратепада (айрим манбаларда Наманган вилоятида) туғилган, ҳаёт йиллари номаълум. Турк ва форс тилларида асарлар битган. „Зарбулмасал“ асари Умархоннинг торшириғи билан ёзилган. У ҳақда Фазлийнинг „Мажмуаи шоирон“, Возеҳнинг „Туҳфатул-аҳбоб“, Авазмуҳаммад Атторнинг „Тарихи жаҳоннома“ асарларида маълумот бор.
Улуғ ўзбек шоири, тарихнавис, таржима мактабининг асосчиси ва давлат арбоби Муҳаммад Ризо Огаҳий Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида Эрниёзбек мироб оиласида (1809) туғилди. Уч ёшлигида отаси ўлиб, амакиси Мунис тарбиясида қолди. 1829 йилда Мунис вафотидан кейин Огаҳий бош мироблик вазифасига тайинланди. 1857 йилда миробликдан истеъфо беради. Қолган умрини ижодга бағишлайди. 1874 йилда 65 ёшида вафот этади.

Янги Ўзбек Адабиёти

(ХИХ Асрнинг Иккинчи Ярми — ХХ Аср)

Миллий уйғониш даври (19 асрнинг иккинчи ярми 20 асрнинг боши)

Комил 1825 йилда Хивада таваллуд топган. У Муҳаммад Раҳимхон соний (Феруз) замонасида мирзабоши, девонбеги лавозимларида ишлаган.
Муҳйи Қўқон адабий муҳитига мансуб шоир бўлиб, икки тилда ижод қилган. Шеърлари турли мавзуларда. Асосан ишқ, таркидунёчилик ва хилватнишинлик кайфиятида.
Сарёмий 19 асрнинг иккинчи ярми ва 20 аср бошлари ўзбек адабиётининг вакили. Шоир муҳр ясаш ва хаттотлик қилиш билан ҳаёт кечирган.
  • Феруз (Муҳаммад Раҳимхон ИИ)
Феруз шоҳ-шоир. Хива хони. Адабиёт ва санъат раҳнамоси, мусиқашунос, моҳир созанда ва бастакор, санъаткор ҳам талабчан мухлис бўлган.
Муқимий миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг забардаст вакилларидан бири.
Завқий лирик шоир. Шоир ижодида муҳаббат лирикаси асосий ўрин эгаллайди. Завқийнинг „Келмаса келмасун нетай?“ радифли ғазали ўзбек мумтоз адабиётининг гўзал анъаналарини давом эттириб ёзилган асар ҳисобланади.
Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат — миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг забардаст вакилларидан бири. У шоир ва адиб, адабиёцҳунос ва муаррих, элшунос ва мутаржим сифатида ўзидан бой маънавий мерос қолдирди. Шунингдек, Фурқат замонасининг машҳур хаттотларидан эди.
Ишоқхон Ибрат 19 аср иккинчи ярми ва 20 аср бошларида яшаб ижод этган маърифатпарвар шоир, публицист, тарихшунос, тилшунос, олим, сайёҳ, илк ўзбек матбаачиларидан.
Табибий Хоразм адабий муҳитига мансуб шоир. Табибий ижодида тазкиранавислик анъаналари ўз ривожини топди.
Анбар Отин-ХИХ аср иккинчи ярми ХХ аср бошларида яшаб ижод этган шоира.

Жадид адабиёти даври (1905—1930 йиллар)

Сиддиқий Ажзий 1864 йилда Самарқандда туғилган. Мадраса таълимини олган.
Каримбек Шарифбек ўғли Камий — Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти биринчи даврига мансуб шоирлардан бири.
Беҳбудий Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси. Ёшлигида тоғаси Муҳаммад Сиддиқ ҳузурида таълим олган. Кейинчалик мирзалик вазифасида ишлаб, сўнгра муфтийлик лавозимига ўтади.
Раҳмонберди Мадазимов (1875-1933) Ўзган шаҳрида туғилган. Ёзган китоблари: „Ўшнинг тавсифи“, 1914 йил, Тошкент шаҳри, Туркистон ўлкаси генерал-губернатори канселярияси қошидаги нашриёти, "Исмлар имлоси", 1915 йил, Тошкент шаҳри, Туркистон ўлкаси генерал-губернатори девони қошидаги нашриёти.
Мунавварқори 1878 йили Тошкентда туғилган. 1931 йил 23 майида Москванинг машҳур Бутиркасида отилиб, Ваганково қабристонига пинҳона кўмилди.
Абдулла Авлоний 1878 йил 12 июлида Тошкентда Мерганча маҳалласида туғилди. Мадраса таълимини олди.
Муҳаммадшариф Сўфизода 1880 йилда Чустда ҳунарманд оиласида туғилди.
Тўлаган Хўжамёров Тавалло 1883 йили Кўкча даҳасида дунёга келди. „Бекларбеги“ мадрасасида, рус-тузем мактабида ўқиди. 1910-йиллардан вақтли матбуотда шеър ва мақолалари босила бошлаган. 1914 йили Тошкентда „Нашриёт“ ширкатини тузишда иштирок этади. 1915 йилда эса „Турон“ жамиятида фаолият кўрсатади.
Ҳожи Муин миллий уйғониш даври Самарқанд адабий муҳитининг самарали ижод этган истеъдодли вакили, журналист, шоир, драматург ва таржимон.
Сидқий Хондайлиқий 1884 йилда туғилди. 1903 йилда ўқишни давом эттириш ниятида Тошкентга келади. Айни пайтда шеър машқ қила бошлайди. Таржима билан шуғулланади.
Фитрат Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг машҳур вакилларидан, янги ўзбек адабиётининг асосчиларидан, усули жадид мактабларининг назариётчиси ва амалиётчиси, драматург, носир, шоир ва олим.
Ҳамза жадид адабиёти намояндаси, шоир, драматург, адиб ва муаллим.
Абдулла Қодирий ўзбек миллий романчилигининг асосчиси, публицист, ҳажв устаси, тилшунос ва таржимон.
Саидаҳмад Васлий Самарқандий 19 асрнинг иккинчи ярми ва 20 асрнинг бошлари Самарқанд адабий муҳитига мансуб ижодкор. Муаллимлик қилган.
Ўзбек янги шеъриятининг асосчиларидан бири, драматург, носир, публицист ва таржимон.

Совет даври адабиёти (20 асрнинг 30-80 йиллари)

1903 йилнинг 10 майида Тошкент шаҳрида туғилган. „Шум бола“ (1936) автобиографик қиссасида ижодкорнинг болалиги, аср бошидаги Тошкент ҳаёти тиниқ тасвирланган.
Ойбек — 1905 йилда 10 январда Тошкентнинг Говкуш маҳалласида туғилган Мусо Тошмуҳаммаднинг адабий тахаллуси. „Болалик хотираларим“ (1963) асарида болалигини: ота-онаси, қариндошлари, 20 аср бошидаги Тошкент ва унинг атрофидаги қишлоқ, кентларни, илк сабоғи, сабоқдошларини тасвирлайди.
Талантли ўзбек ёзувчиси. 1907 йил 17 сентябрда Қўқонда туғилди. Олдин эски мактабда, „Истиқбол“ мактаб-интернатида, сўнгра Қўқон педтехникумида ўқиди. 1925 йилда Тошкентга келиб, турли таҳририятларда меҳнат қилди. 1926—1930 йилларда Ўрта Осиё давлат университетининг педагогика факултетида таҳсил олди. Умри мобайнида турли ижодий муассасаларда ишлади.
Тошкентда зиёли оиласида туғилди. „Шамсулурфон“ мактабида, Наримонов номли техникумда (1924) ўқиди. Санъат, адабиёт, миллий тарихга қизиқди. Мактабда дарс берди, тадқиқот институтида илмий ходим бўлди, матбуот таҳририятларида ишлади.
Таниқли шоир ва драматург. У аслида озарбайжон миллатига мансуб бўлиб, 1908 йилда Оқтош шаҳрида врач оиласида туғилган. Ўрта маълумотни Оқтошда олган 1921—1925 йилларда Боку дорулмуаллиминида ўқиган. Кейин Доғистоннинг Дарбанд, Бўйноқ шаҳарларида муаллимлик қилган. Шу даврда миллатчи сифатида судланиб, Тошкентга сургун қилинади. Турли таҳририятларда хизмат қилади. 1938 йилдан то умрининг охиригача Низомий номидаги педагогика институтида ишлади. 50-йилларнинг бошида шўроларга қарши фаолиятда айбланиб, 25 йилга қамалди. Шахсга сиғиниш фош этилгач, 1956 йилда қамоқдан чиқарилди.
Истеъдодли шоир. Лирик шеърлари билан 20 аср ўзбек адабиётига муносиб ҳисса қўшган. 1909 йилнинг 12 декабрида Жиззахда туғилган. Бошланғич таълимдан сўнг 20-йилларнинг охирида таҳсилни Самарқанддаги педакадемияда давом эттирган. „Кўклам“ номли биринчи шеърий тўплами 1928 йилда босилиб чиққан. Шеърларида лирик пафос етакчилик қилади. 30-йилларда шодлик ва бахт куйчиси сифатида танилди.
Ўзбек шеърияти тараққиётида ўзига хос ўрин тутган шоир Миртемир Турсунов 1910 йилнинг 10 майида Туркистон шаҳри яқинидаги Иқон қишлоғида туғилди. Ўн бир ёшида қишлоғидан Тошкентга келди ва Алмаий номидаги мактабда таҳсил кўрди. 1925 йилда ўзбек эрлар билим юртига кириб, уни 1929 йилда тугатди. 1929 йилда Самарқанддаги педакадемияга ўқишга кирди. 30-йиллар бошида Миртемир суд қилиниб, қамоқ муддатини машҳур Беломорканал қурилишида ўтади. Шоир озод этилгач, турли ўқув муассасаларида ўқитувчи, театрларда эмакдош, радио ва нашриёт таҳририятларида муҳаррир бўлиб ишлади. 1978 йил 23 январ куни вафот этди.
Адабиёцҳунос, танқидчи, драматург Иззат Отахонович Султонов 1910 йилда Ўш шаҳрида туғилди. 14 ёшида Тошкентга келган ўспирин „Наримонов“ номли мактабда ўқиди, таълим-тарбия техникумини битирди (1929), мактабда ўқитувчи бўлди (1930). 1930 йилда САГУнинг ижтимоий факултетига ўқишга кирди. „Батрак“ газетасида мас`ул котиб бўлди (1931). 1932 йилда ўзининг илк адабий-танқидий мақоласини „Қизил Ўзбекистон“ газетасида чоп эттирди. Аспирантурадаги ўқишни (1934—1937) журналистлик, танқидчилик фаолияти билан қўшиб олиб борди: „Камбағал деҳқон“ газетаси таҳририятида ишлади. 1937 йилдан Иззат Султоновнинг қизғин ижтимоий фаолияти бошланди: Тил ва адабиёт институтининг директор ўринбосари (1937—1942), Ўзбекистон республикаси Халқ комиссарлари союзи қошидаги радиоэшиттириш Давлат қўмитаси раиси муовини (1942—1943), Тошкент бадиий филмлар студияси директори (1943—1945), Ўзбекистон Министрлар Совети раисининг маданият ишлари бўйича ўринбосари (1945-1948)
20 аср ўзбек шеъриятига чақмоқдек кириб келган ва яшиндек қисқа ижодий умр кечирган талантли шоир Усмон Носир 1912 йилнинг 13 ноябрида Наманганда туғилди. Отасидан этим қолган Усмон Носир Қўқондаги болалар уйида тарбияланади. Истеъдодли ўспирин у ерда рус ва жаҳон адабиётининг сара намуналари билан танишади. Интернатни битиргач, 1931 йилдан Самарқанддаги Ўзбекистон давлат университети(ЎзДУ)нинг филология факултетида ўқиди.
Ўзбек шоираси. 1915 йилнинг 1 мартида Тошкентда туғилган. Ўрта мактабдан сўнг педагогика институтида ва аспирантурада таълим олган. 1938—1948 йилларда Болалар нашриётида муҳаррир, кейинчалик Ўздавнашрда бўлим бошлиғи, 1950 йилдан 1980 йилга қадар „Саодат“ журналида ишлаган. 1996 йилда вафот этган.
Назармат (Эгамназаров Назармат) 1917 йил Нов қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Ўрта маълумотни ўз қишлоғида, олий маълумотни Самарқанд Давлат университети филология факултетида олди (1936—1941). Уруш қатнашчиси, лейтенант, взвод командери, мото-ўқчи баталон командири ўринбосари (1942—1944), ўзбек тилида чоп этилфдиган ҳарбий газета муҳбири (1945). Орден ва медаллар билан тақдирланган.
Ўзбек адабиёцҳуноси ва мунаққиди. 1918 йил 5 майда ҳозирги Туркманистон Республикасининг Тошҳовуз вилояти Ҳалланг қишлоғида туғилган. Филология фанлари доктори (1972), Ўзбекистон Республикаси ФАнинг аъзоси (1979), Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1978), Ҳамза номидаги Давлат мукофоти лауреати (1977).
Шоир ва ёзувчи. 1920 йилнинг 23 декабрида Фарғона шаҳрида туғилган. Болалар уйида тарбияланган. 1936 йилда мактабни битирган. Тошкентда журналистика курсида ўқиган. Сўнг 1938 йилда Самарқанддаги ЎзДУ филология факултетига ўқишга киради. 1943—1945 йилларда Андижон педогогика институтида ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида мудир бўлиб ишлаган.
Машҳур ўзбек адиби Саид Аҳмад (Саидаҳмад Ҳусанхўжаэв) 1920 йилнинг 10 июнида Тошкент шаҳрининг „Самарқанд дарвоза“ маҳалласида туғилган.
Шукрулло (Шукрулло Юсупов) 1921 йил 2 сентябрда Тошкентнинг Олмазор маҳалласида зиёли оилада туғилди. Отаси — Юсуфҳўжа Маҳмудҳўжа ўғли эмчи бўлган. Онаси — Зайнабхон ҳам илмли аёл бўлган.
Мирмуҳсин (Мирсаидов) 1921 йил 3 майда Тошкентнинг Кесакқўрғон маҳалласида кулол оиласида туғилди. Эски шаҳардаги 1-мактабни, Тошкент педагогика институнинг Тил ва адабиёт факултетини тугатган. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, „Қизил Ўзбекистон“ газетаси таҳририятида ишлаган, узоқ муддат „Шарқ Юлдузи“, „Муштум“ ва „Гулистон“ журналларининг бош муҳаррири бўлган.
Одил Ёқубов 1926 йили Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида зиёли оиласида туғилган. Иккинчи жаҳон уруши бошлангач, урушда қатнашиш учун ёшини катта кўрсатиб, Япония фронтига жўнаган. 1945 йилдан 1950 йилгача ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлди. 1951—1956 йиллар мобайнида Ўрта Осиё Давлат универсиитети (ҳозирги Миллий университет)да таълим олган. „Литературная газета“нинг Ўзбекистон бўйича мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетаси бош муҳаррири ва бошқа мас`ул вазифаларда ишлаган.
Пиримқул Қодиров 1928 йил 25 октябрда Туркистон тизма тоғи этагидаги Кенгқўл қишлоғида туғилди. 1951 йилдан Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) шарқшунослик факултетини ва 1954 йили Москвадаги Адабиёт институтининг аспирантурасини битирган. Филология фанлари номзоди.
Ёзувчи таржимон, танқидчи Иброҳим Ғофуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилди. Ўрта мактабни тугатгач, 1956—1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факултетида ўқиди. 1961—1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлади.
Шоир Ўринбой Раҳмонов (1910-1980) Ўш шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. 17 ёшга тўлганда, дадаси ташкил этган Ўш ўзбек драма театрида ижодий фаолиятини 1927 йилдан бошлади. Театрни ташкил этиш ва тузиш биринчи йилларида қўшимча ўнта вазифаларини бажарган: артист, режиссёр ёрдамчиси, хонанда, созанда, драматург, гримчи, рассом, суфлёр, шоир, кичкина песалар ва қўшиқлар учун шеърлар ёзган. Ўринбой Раҳмонов бўш вақтларида Ўш ва Сулаймон тоғи гўзаллиги хақида кўплаб шеърлар ёзган. Ўринбой Раҳмоновнинг кўп уруғлари санъаткор, шоир бўлишига асосий сабаб шоир Хўжаназар Ҳувайдо (1704-1780 йиллар) қариндоши бўлган.

Мустақиллик даври адабиёти (20 асрнинг 90-йилларидан)

Рауф Парфи (тахаллуси — Ўзтурк) 1943 йил 27 сентябрда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманига қарашли Шўралисой қишлоғида туғилган. Отаси Парфи Муҳаммадамин саводли бўлиб, Фарғонанинг Водил қишлоғидан шўролар қувғини туфайли Шўралисойга келиб қолган. Онаси — Сакинахоним Исабек қизи ҳам асли Фарғонадан эди. Рауф 1958 йилда 8-синфни тугатгач, ўқишни Янгийўл шаҳридаги кечки мактабда давом эттиради, меҳнат фаолиятини бошлайди. Шоир 1960-1965 йилларда ТошДУнинг филология факултетини тамомлаган (диплом ололмаган). Рауф Парфи газеталарда, Кинематография давлат қўмитасида, Ғафур Ғулом нашриётида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, шу уюшмадаги Тарғибот марказида, „Жаҳон адабиёти“ журналида (1997-1999) ишлади. Рауф Парфи „Ўзбекистон халқ шоири“ дир (1999). У 1992 йилда халқаро Маҳмуд Қошғарий совринига сазовор бўлган.
Рауф Парфи Байроннинг „Манфред“, Нозим Ҳикматнинг „Инсон манзаралари“, Маҳмуд Ҳодийнинг „Озодлик лавҳалари“ („Алвоҳи интибоҳ“), Карло Каладзенинг „Денгиз хаёли“, А. Дюманинг „Уч сарбоз“ ва бошқа асарларни ўзбек тилига ўгирган.
Асарлари: „Карвон йўли“ (1969, биринчи шеърий китоби), „Акс — садо“ (1970), „Тасвир“ (1973), „Хотирот“ (1974), „Кўзлар“ (1976), „Қайтиш“ (1981), „Сабр дарахти“ (1986), „Сукунат“ (1989), „Тавба“ (2000) каби тўпламлари, „Сукунат“ (1991), „Адашган руҳ“ достони, „Ҳижрат“, „Мен ёлғизман“, „Паға-паға оппоқ қор ёғар“, „Она Туркистон“ (1992), „Туркистон руҳи“ (1993), „Сайланма“ (1993), „Тонг отмоқда“, „Шоир“, „Хато қилдим“, „Чўлпон“, „Ёмғир ёғар“ (бунда ёмғир илҳомнинг рамзи) каби шеърлари, „Абдуллажон“ марсияси ва бошқ.
Аҳмад Аъзам — ёзувчи, мунаққид, ссенарист, тележурналист
1949 йили Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги Ғазира қишлоғида туғилган.
1971 йили Самарқанд давлат университетининг ўзбек ва тожик филологияси факултетини битирган.
Шу йили Алишер Навоий номидаги музейда иш бошлаган. Кейин „Гулистон“ журнали, „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетаси, „Совет Ўзбекистони санъати“ журнали редаксияларида, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ишлаган, сиёсий фаолият билан шуғулланган, „Бирлик“ халқ ҳаракати ҳамраиси, „Эрк“ демократик партияси бош котиби бўлган. Олий Мажлис депутатлигига сайланган (1999-2004 йиллар).
1995 йилдан Ўзбекистон телевидениэсида бош муҳаррир, „Ўзбекистон“ телеканали бош директори, „Ўзбектелефилм“ студияси бош директори лавозимларида ишлаган.
Ўзбекистон телевидениесида юзлаб кўрсатувлар ва ҳужжатли филмлар қилган, улардан энг машҳурлари: „Ўзлик“, „Халқнинг кўнгли“, Тўртинчи ҳокимият" .
„Ойнинг гардиши“, „Бу куннинг давоми“, „Асқартоғ томонларда“, „Соясини йўқотган одам“, „Ўзи уйланмаган совчи“ деган насрий асарлар, „Мас’ул сўз“ деган адабий-танқидий мақолалар тўпламидан иборат китоблари босилган.
Хуршид Даврон(1952-йил 20-январда Самарқандда туғилган) — ўзбек шоири, журналисти, тарихчиси, тасаввуфшуноси, ёзувчиси ва таржимони.
Хуршид Давроннинг бутун ижоди она Туркистон ва Самарқанд тарихи билан йўғрилган. Унинг „Самарқанд хаёли“, „Соҳибқирон набираси“, „Шаҳидлар шоҳи ёҳуд Шайх Кубро тушлари“ асарлари Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобур ҳаёти ва фаолиянинг айрим босқичларига, Туркистон тасаввуф мактаблари тарихига бағишланган.
Хуршид Даврон драматургия соҳасида ҳам ижод қилади. „Бобур соғинчи“, „Алғул юлдузи“ (Мирзо Улуғбек) пъесаларининг муаллифи. „Бобур соғинчи“ асари 2003-йилда Муқимий номидаги мусиқий-драма театри ва 2004-йилда Ўзбекистон санъат институтининг талабалар театри саҳнасида қўйилган.
Чоп этилган китоблари:
„Қадрдон қуёш“ — Шеърлар тўплами,1979 "Шаҳардаги олма дарахти — "Шеърлар тўплами,1979 „Тунги боғлар“ — Шеърлар тўплами,1981 „Учиб бораман қушлар билан“ — Шеърлар тўплами,1983 „Тўмариснинг кўзлари“ — Шеърлар тўплами,1984 „Болаликнинг овози“ — Шеърлар тўплами,1986 „Қақнус“ — Шеърлар тўплами,1987 „Полет одинокой птици“ — Сборник стихов,1989 „Самарқанд хаёли“ — Маърифий мақолалар, эсселар ва тарихий қиссалар,1991 „Соҳибқирон набираси“ — Тарихий ҳикойлар ва қиссалар,1995 „Шаҳидлар шоҳи“ (Шайх Кубро тушлари" — Тарихий-маърифий қисса,1998 „Баҳордан бир кун олдин“ — Шеърлар тўплами,1997 „Бибихоним қиссаси“ — Тарихий ҳикоялар ва қиссалар,2007 „Шайх Кубро тушлари“ — Тарихий-маърифий қисса, иккинчи наср,2008
Шунингдек,Хуршид Давроннинг ўндан ортиқ жаҳон адабиётидан қилган таржималари ҳам нашр этилган.
ХХ аср ўзбек шеъриятининг ўзига хос вакили, миллатпарвар шоир Шавкат Раҳмон 1950 йил 12 сентябрда Ўш шаҳрида туғилган. Отаси Раҳмонберди ва онаси Офтобхон асли шаҳрихонлик эдилар. 1966 йил ўрта мактабни битиргач, икки йил кетма-кет ТошДУнинг филология факултетига ўкишга ҳужжат топширади, лекин танловдан ўта олмайди.
Матбуотда Москвадаги Адабиёт институтига танлов эълон қилингач, ўз шеърларини юборади ва танловдан ўтади. У ерда тенгдошлари Ҳалима Худойбердиэва, Мурод Мухаммад Дўст, Собит Мадалиэв каби адиблар билан ёнма-ён сабоқ олади. 1975 йилда ўқишни тугатиб, Тошкентга келади ва бир қатор нашриётларда муҳаррирлик қилади. Шавкат Раҳмон 1996 йил 2 октябрда узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг вафот этди.
1996 йилда шоирга „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими“ унвони берилди, вафотидан сўнг „Сайланма“ си (1997) нашр қилинди.
Асарлари: „Рангин лаҳзалар“ (1978), „Юрак қирралари“ (1981), „Очиқ кунлар“ (1984), „Гуллаётган тош“ (1985), „Уйғоқ тоғлар“ (1986), „Хулво“ (1987) каби шеърий китоблари, Федерико Гарсиа Лорка шеърлари таржималари ва бошқ.
1933 йил 10 февралда Наманганнинг Поп шаҳрида туғилди. Наманган қишлоқ хўжалик техникумини (1949) ва Тошкент қишлоқ хўжалик институтини (1954) тугатган. Ўрмон-мелиорация инженери.
Омон Мухтор (Омонов Мухтор Сулаймонович) 1941 йил 16 июлда Бухоро шаҳрида туғилган. 1958 йил мактабни, 1964 йил Тошкент Давлат Университети журналистика бўлимини тугатган. Болалар газетаси, Ўзбекистон радиоси, Кино қўмитасида ишлаган. Адабиёт нашриётида муҳаррирлик қилган. 1983 йилдан „Шарқ юлдузи“ журналида ишлаб келади. Ҳозирги кунда журналнинг Бош муҳаррири.
Шоир, драматург, кинодраматург ва носир. 1950 йил Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. 1972 йил Тошкент Давлат Университетининг журналистика факултетини тугатган.
Шоира Ҳалима Худойбердиева 1947 йил 17 майда Боёвутдаги „Тараққиёт“ жамоа хўжалигида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетини тугатган (1972). Меҳнат фаолиятини „Саодат“ журналида бўлим бошлиғилигидан бошлаган (1972). Талабалик йилларида „Илк муҳаббат“ (1968) шеърий тўплами чоп этилди. Шоиранинг „Оқ олмалар“ (1973), „Чаман“ (1974) тўпламлари изма-из босилди. Ҳалима бирдан ўзига хос шоира сифатида танилди. 1975—1977 йилларда Москвадаги Адабиёт институтининг Олий Адабиёт курсида ўқиди. Шу йилларда шоиранинг „Белие яблоки“ (Совецкий писател, 1977), „Суянч тоғларим“ (1976), „Бобо қуёш“ (1977) тўпламлари босилди.
Адабиёцҳунос, адабий танқидчи О.Шарафиддинов 1929 йил 1 мартда Қўқон яқинидаги Охунқайнар қишлоғида туғилди. Тошкентдаги 14-ўрта мактабни, Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факултетини тугатди (1951). Москвада аспирантурани тугатди, фан номзоди илмий даражасини олди (1955). Озод Шарафиддинов поэзия муаммолари билан шуғулланди, ўзбек шеърияти ва унинг ҳолати ҳақида адабий-танқидий мақолалар ёзди. Ўша даврдаги илмий-ижодий, адабий-танқидий изланишлари „Замон. Қалб. Поэзия“ (1962) асарида ўз аксини топган. ХХ асрнинг 60-80 йилларида у Чўлпон ҳаёти ва ижодини тарғиб қилишга интилди. О. Шарафиддинов ўзбек адабиётининг Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Шайхзода, Миртемир, Зулфия сингари намояндалари ҳақида адабий портретлар яратди: „Истеъдод жилолари“ (1976), „Адабий этюдлар“ (1968), „Абдулла Қаҳҳор“ (1988), „Биринчи мўжиза“ (1979). Олим ижодида ўзга адабиётлар намояндалари ижоди ҳақида яратилган „Яловбардорлар“ (1974)
Адабиёцҳунос, танқидчи Умарали Норматов 1931 йил 3 январда Фарғона вилоятининг Рапқон қишлоғида туғилган. Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозиргу ЎзМУ) филология факултетини тугатган (1952—1957), аспирантурасида таълим олган (1959—1962).
Ўзбек адабиёцҳуноси Наим Фатиҳович Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкентда зиёли оилада туғулди. У 1955 йилда САГУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факултетини тамомлаган.
Йўлдош Сулаймон (Йўлдошали Сулаймонов)1935 йли 12 августда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги Мингтош Қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган. Унинг ҳаётга, адабиётга қизиқиши одамларга муҳаббати ўқувчилик чоғларида (1944—1954) шаклланган эди. Фарғона институтида ўқиган йилларида (1955—1960) илк шеърлари, ҳикоялари, мақолалари матбуотда чоп этила бошлади. Институтни тугатгач, у 27 йил „Фарғона ҳақиқати“(собиқ „Коммуна“) газетаси таҳририятида меҳнат қилди.
Таниқли ўзбек шоири ва жамоат арбоби. 1936 йилнинг 28 декабрида Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида туғилган. Тўққиз ёшида отасидан, бир йилдан сўнг онасидан ажралган. Тошкентлик тоғаси Каримбой Соҳибоэв қўлида тарбияланган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг ўзбек филологияси факултетида (1955—1960) таҳсил олган. Сўнг турли нашриёт ва газета-журналларда ишлади. Республикамиз ёшларининг биринчи журнали „Ёшлик“нинг асосчиси (1982).
Шоир Турсунбой Адашбоэв 1939 йил 1 январда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига қарашли Олабуқа туманидаги Сафед Булон қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг журналистика факултетида (1962—1968) ўқиган. Москвадаги Адабиёт институтида ҳам таҳсил олган.
Истеъдодли ўзбек ёзувчиси. 194О йилнинг 24 мартида Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Шаҳидлар қишлоғида туғилган. 1957—1962 йилларда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факултетига ўқиган. Сўнг Тошкентдаги бир қатор нашриёт ва газета-журналларнинг таҳририятларида ишлади.
Атоқли ўзбек шоири ва жамоат арбоби. У ҳозирги ўзбек шеъриятида инсон қалбидаги мураккаблик ва зиддиятларни теран, ҳаққоний ўзига хос бетакрор куйлаган улкан ижодкордир. Абдула Орипов ҳозирги ўзбек шеъриятига янгича бадиий тафаккур йўсинларини олиб кирди. У туб моҳияти билан Яссавий, Навоий, Бобур, Чўлпон, Ғ. Ғулом сингари ижодкорлар бадиий анъаналарининг давомчисидир. Шоирнинг буткул ижоди миллийлик руҳи билан суғорилган.
Таниқли ўзбек ёзувчиси ва жамоат арбоби. 1941 йили 4 августда Тошкентда Дўмбиробод маҳалласида туғилган. Тошкент Давлат университети филология факултетида ўқиган. Турли таҳририят ва нашриётларда ишлаган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмита раиси.
1942 йил 22 апрелда Бухоронинг Қизилтепа туманидаги Ҳожайи Бўстон қишлоғида туғилди. 1965 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факултетини битирди.
Адабиёцҳунос Бегали Қосимов 1942 йил 19 декабрда Қашқадарё вилоятининг Касби тумани Девов қишлоғида туғилган. Илмий-педагогик фаолияти Ўзбекистон Миллий умиверситети ўзбек филологияси факултети билан боғлиқ: 1958—1963 йилларда талаба, 1963—1968 йилларда аспирант, 1966 йилдан ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири лавозимларида ишлаб келмоқда.
Муҳаммад Али (Муҳаммад Али Аҳмедов)1942 йил 13 мартда Андижоннинг Бўз туманида туғлган. У шоир, ёзувчи, олим ва жамоат арбоби. Бекободдаги ўрта мактабни (1959), Москвадаги Горкий номидаги адабиёт институтини (1996) тамомлаган. Қисқа муддат Андижон ва Фарғона вилоятлари мактабларида ўқитувчилик қилган. Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим мудири, профессор (1993—1994), Ҳалқаро олтин меърос ҳайрия жамғармаси бошқаруви раиси (1992—2002) бўлиб фаолият кўрсатган. 2003 йилдан у ҳалқаро Амир Темур ҳайрия жамғармаси бошқаруви раиси.
Тоҳир Малик Абдумалик ўғли Ҳабиловнинг адабий тахаллуси, Тошкентда туғилган, Тошкент Давлат Университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг журналистика факултети кечки бўлимида ўқиди, кундузи қурилишда ишлади. 1966 йилдан бери Ўзбекистон радиосида, газета ва журналлар таҳририятида, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида, нашриётларда ишлади. Ҳозир „Шарқ“ НМАК Бош таҳририятида муҳаррир.
Анвар Обиджон 1947 йил 8-январда фаргона вилояти Олтиариқ туманидаги Полоғон қишлоғида дунёга келган. Ўрта мактабда ўқиб юрганида „Ғунча“ журналида „Шкафжон“ номли биринчи шеъри босилган (1960). Анвар 1946—1966 йилларида Самарқанд молия техникумида, 1973—1979 йилларда ТошДУнинг журналистика факутетида сиртдан ўқиган.
Тоғай Мурод — Тоғаймурод Менгноровнинг тахаллуси. У 1948 йили Сурхондарёнинг Денов туманидаги Хўжасоат қишлоғида туғилган. Қишлоғидаги 43-мактабни битиргач (1966), Тошкент Даблат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетида ўқиган (1966—1972). У республика радиосида муҳаррир (1972—1976), „Ўзбекистон физкултурачси“ газетасида таржмон (1976—1978), „Фан ва турмуш“ журналида бўлим муҳаррири (1982—1984) бўлган. 1985—1987 йилларда Москвадаги Адабиёт институтида ўқиган.
Азим Суюн (Азимбой Алимович Суюнов) 1948 йил Самарқанд вилоятига қарашли Накурт қишлоғида туғилган. Олий маълумотли. 1977 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетини битирган. И чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.
Ўзбекистон давлат мустақиллиги йилларида фаол ижод қилаётган таниқли адиб, таржимон, публицист ва мунаққид. У 1949 йилда Чимкент вилоятининг Туркистон туманидаги Чипон қишлоғида туғилган. 1973 йилда ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг филология факултетини тамомлаган. Ўрта мактабда ўқитувчи, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигида услубчи, Республика Матбуот ва ахборот агентлигида маслаҳатчи муҳаррир бўлиб ишлаган. 1983 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида хизмат қилади.
1950 йил 10 августда тоғли Бойсунда туғилди 1972 йил Тошкент Давлат университети (Хозир Ўзбекистон Миллий Университети)нинг журналистика факултетини тамомлади. Республика радиосида муҳаррир, „Гулистон“ ва „Ёшлик“ журналларида бўлим муҳаррири, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санат нашриётида таҳририят мудири бўлди. 1992—1994 йилларда Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида бош директори ўринбосари. 1995 йилдан „Тафаккур“ журнали бош муҳаррири И, ИИ чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси дерутати.
Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Ғубир қишлоғида 1951 йил 4 январда туғилди. 1974 йили Санъат институтининг мусиқали актёрлик бўлимини тугатди. Тошкентдаги „Муқимий“ мусиқали театрида, Гулистондаги театрда актёр сифатида фаолият кўрсатди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида (1983—1985) Ўзбекистон Миллий театрида (1986—1987) адабий ходим бўлди.
Ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад (Хуршид Дўстмуҳаммедов) 1951йилда Тошкент шаҳрида туғлган. Ўрта мактабни, Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) Журналистика факултетини тамомлаган (1968—1973). Филология фанлари номзоди „Фан ва турмуш“ журналида бўлим муҳаррири (1973—1984), „Ёш куч“ журналида бўлим муҳаррири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир (1986—1995) бўлиб ишлаган.
1954 йил 26 апрелда Андижоннинг Марҳамат туманида туғилди. Тошкентдаги рус тили ва адабиёти институтини тамомлади (1978). Республика китобсеварлар жамиятида (1978—1980), „Тошкент оқшоми“ газетасида (1980—1986), Адабиёт ва санъат нашриётида, „Ўзбекистон овози“ газетасида (1986—1993) ишлади.
Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Тузел қишлоғида 1956 йил 18 январда туғилган. 1973 йилда Паркентдаги мактабни тугатгач, ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетига ўқишга кирди (1972). У „Гулистон“ (1974—1980), „Ёшлик“ (1982—1985) журналларида, Адабиёт ва санъат нашриётида (1980—1982, 1985—1993) фаолият кўрсатди.
The article is a derivative under the Creative Commons Attribution-ShareAlike License. A link to the original article can be found here and attribution parties here. By using this site, you agree to the Terms of Use. Gpedia Ⓡ is a registered trademark of the Cyberajah Pty Ltd.